Бугун 4 июль, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бу ҳафта мен Ўзбекистонга ташриф буюрдим ва ундан жуда завқ олдим - Дуров

Бу ҳафта мен Ўзбекистонга ташриф буюрдим ва ундан жуда завқ олдим - Дуров

Телеграм асосчиси Павел Дуров Ўзбекистонга уюштирган сафари тўғрисида пост қолдирди.

«Ўзбекистон Телеграмни яхши кўради: мамлакатнинг 37 миллион аҳолисининг 70 фоиздан ортиғи Телеграмъда ва уларнинг бутун иқтисодиёти бизнинг платформамизда бошқарилади (мамлакатдаги ҳар бир бизнесда Телеграм боти ёки канали мавжуд). Биз бу машҳурликдан фахрланамиз ва Ўзбекистонни севамиз.

Ўзбекистонга сафарим чоғида тез ривожланаётган Тошкентнинг замонавий инфратузилмаси, Шарқий Ўзбекистоннинг тоғли ландшафтлари, Бухоро ва Самарқанднинг бой тарихи мени ҳайратда қолдирди.

Мен жуда кўп ёш ва иқтидорли, қалби яхши инсонларни учратдим. Мен самимий қабул учун миннатдорман ва бу йил қуёшли Тошкентда кўпроқ қолишга умид қиламан», дейди у.

Киритилди: 12:07 30.06.2024. Ўқилди: 969 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!