Бугун 7 июль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Россия Украинадаги урушни тугатиш мумкин бўлган санани маълум қилди

Россия Украинадаги урушни тугатиш мумкин бўлган санани маълум қилди

Россия Бош штаби Бош ҳарбий-сиёсий бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, «Ахмат» махсус кучлари қўмондони, генерал-майор Апти Алаудинов Украинадаги уруш якунланиши мумкин бўлган санани маълум қилди. Унинг фикрича, бу 2024 йилнинг кузида содир бўлади.

Алаудиновнинг сўзларига кўра, Киев ҳам қуролли тўқнашув ўз ниҳоясига етаётганини англаб етган. Россиялик генерал-майорнинг айтишича, ҳозирда оператив вазият Россия ҳарбийлари назорати остида. Унинг сўзларига кўра, яқин орада Россия армияси учун Украина Қуролли кучларига қарши ҳал қилувчи жанглар бўлиб ўтади.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин, агар АҚШ Украинага қурол етказиб беришни тўхтатса, можаро икки-уч ой ичида барҳам топиши мумкинлигини айтган эди.

Киритилди: 19:13 03.07.2024. Ўқилди: 1631 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!