Бугун 5 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Бу фантастика эмас: Японияда интернет сониясига 402 Тбитга етди

Бу фантастика эмас: Японияда интернет сониясига 402 Тбитга етди

Япония Миллий ахборот-коммуникация технологиялари институти (NICT) муҳандислари гуруҳи маълумотлар узатиш соҳасида янги маррани забт этиб, 402 Тбит/с тезликда жаҳон рекордини ўрнатди ва аввалги энг яхши кўрсаткични 25 фоизга оширди.

Бу ҳақда The Independent нашри хабар бермоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай тезлик бир сонияда 12,5 мингга яқин фильмни юклаб олиш имконини беради.

Бундай қудратли натижага эришиш япон мутахассисларининг янги техникани қўллаши ва илгари ишлатилмаган тўлқин узунлиги диапазонларини ишга тушириши туфайли содир бўлди.

Рекорд лаборатория шароитида ўрнатилди, аммо олимлар келажакда маълумотларни трансокеан масофаларига узатиш имкониятларини янада кенгайтиришга умид қилмоқда.

Қайд этилишича, замонавий компьютерлар бундай қувват уланиши билан ишлай олмайди. Айни пайтда тижорат тармоқларида оддий интернетга уланиш тезлиги 10 Гбит/с дан ошмайди.

Киритилди: 19:30 31.05.2025. Ўқилди: 567 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!