Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Бу ақл бовар қилмайди!: Трамп 90 кун ичида 90 та савдо битими тузмоқчи

Бу ақл бовар қилмайди!: Трамп 90 кун ичида 90 та савдо битими тузмоқчи

Трамп 90 кун ичида 90 та савдо битими тузмоқчи — Reuters.

"Бу вазифани АҚШ молия вазири Скотт Бесcент, савдо бўйича вакил Жеймисон Грир ва савдо вазири Говард Лютник бажара олиши мумкин, бироқ Доналд Трамп “асосий музокарачи” бўлади, чунки унинг пухта ўрганишисиз ҳеч нарса амалга оширилмайди", — дея таъкидлади АҚШ президентининг савдо бўйича маслаҳатчиси Питер Наварро.

Евроиттифоқнинг савдо бўйича комиссари Марош Шефчович 14 апрел куни бож тарифлари юзасидан музокаралар ўтказиш учун Вашингтонга боради. Бироқ Reuters'нинг қайд этишича, айнан шу куни АҚШ молия вазири Бесцент Аргентинадаги иқтисодий ислоҳотларга қўллаб-қувватлов кўрсатиш учун Буэнос-Айресда бўлади. Агентликнинг ёзишича, АҚШ президентининг маъмурияти бунчалик кўп музокараларни бир вақтда олиб боришга қодирлигига экспертлар шубҳа билан қарамоқда.

Қўшма Штатларнинг собиқ савдо музокарачиси Венди Катлернинг сўзларига кўра, Трамп маъмурияти учун молиявий бозорларни қониқтирадиган келишувларга эришиш “улкан вазифа” ҳисобланади. Катлернинг фикрича, Трамп жамоаси асосий мамлакатлар билан музокараларда устуворлик беришга ва бошқа давлатлар учун 90 кунлик паузани узайтиришга мажбур бўлиши эҳтимоли бор.

Киритилди: 20:06 12.04.2025. Ўқилди: 1113 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!