Британиялик аёл ТикТок ижтимоий тармоғидаги рақсни такрорламоқчи бўлганида иккала оёғи тўпиқларини синдириб олди. "Daily Mirror" хабарига кўра, 27 ёшли Сапфир Чарльзуорт оғир жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, келажакда жарроҳлик амалиёти талаб қилиниши мумкин, аммо ҳозиргача оёғи гипс қилиниб, аёлга уйига кетишга рухсат берилган.
"Биз озроқ машқ қилдик, оёғимни силжитганимда эса сирпаниб кетдим. Полда ётиб қолдим. Бу жуда оғир. Оғриқ йўқолишини кутишга қарор қилдим, аммо охирида тез ёрдам чақиришга мажбур бўлдим”, деди Чарльзуорт.