Бугун 29 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Британиядаги ислом мероси жамғармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги нодир асарлар тадқиқ этилади

Британиядаги ислом мероси жамғармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги нодир асарлар тадқиқ этилади

Ал-Фурқон ислом мероси жамғармаси Англия ва Уэлсда рўйхатдан ўтган нотижорат фонд ҳисобланади.

Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Британиянинг Ал-Фурқон ислом мероси жамғармаси бошқарув директори Сали Шахсивари билан учрашув ўтказди.

"Дунё" хабарига кўра, мулоқот давомида Ал-Фурқон ислом мероси жамғармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги қадимий қўлёзмаларни тадқиқ этиш, уларнинг энг сифатли факсимиле нусхалари олиш, умумлаштирилган каталогларни тайёрлаш ҳамда алоҳида китоб ҳолатида нашр этиш масалалари муҳокама қилинди.

Сали Шахсивари Ал-Фурқон ислом мероси жамғармаси Ўзбекистоннинг етакчи илмий ташкилотлари билан ҳар томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.

Учрашув натижасида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Ал-Фурқон ислом мероси жамғармаси билан биргаликда мамлакатимиздаги диний-маърифий, илмий марказлар тақдимотларини Лондонда ўтказиш тўғрисида келишиб олинди.

Ал-Фурқон ислом мероси жамғармаси Англия ва Уэлсда рўйхатдан ўтган нотижорат фонд ҳисобланади. У 1988 йилда Ямани маданият ва хайрия жамғармаси томонидан ташкил этилган. Фонд Ислом ёзма меросини ўрганиш, сақлаш, ва нашр этиш ҳамда бу борадаги тадқиқотларга кўмаклашиш мақсадида таъсис этилган.

Киритилди: 10:47 17.06.2024. Ўқилди: 1059 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!