Буюк Британияда Скотланд -Ярднинг терроризмга қарши кураш бўлими Бирмингемдаги ДҲЛ омборидаги посилкалардан бирида ўт қўйиш мосламаси сабаб бўлган ёнғин юзасидан текширув бошлади. Ёнғиннинг тахминий айбдорлари сифатида россиялик жосуслар кўрилмоқда, деб ёзади The Guardian .
Таъкидланишича, ёндирувчи мослама бўлган посилка Бирмингемга ҳаво орқали жўнатилган.