Бугун 10 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Британия ва Исроил ўртасидаги дипломатик инқироз кучаймоқда

Британия ва Исроил ўртасидаги дипломатик инқироз кучаймоқда

Буюк Британия ва Исроил ўртасида дипломатик муносабатлардаги кескинлик кучаймоқда. Лондон Исроилнинг ишғол қилинган Шарқий Қуддусдаги Британия бош консулхонасини ёпиш ва британ дипломатларини мамлакатдан чиқариб юбориш ҳақидаги қароридан сўнг жавоб чораларини кўриб чиқмоқда.

Исроил оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, Буюк Британиянинг Исроилдаги элчиси Саймон Уолтерс агар Исроил ҳукумати мазкур қарорини бекор қилмаса, Лондон жавоб тариқасида Британиядаги Исроил элчихонасининг 27 нафар дипломатини мамлакатдан чиқариб юбориши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Дипломатик кескинлик Британиянинг ишғол қилинган Ғарбий Соҳилдаги Исроил аҳоли пунктлари билан савдони чеклаш бўйича чораларни бошлаганидан кейин кучайган.

Аввалроқ Исроил ҳукумати ишғол қилинган Шарқий Қуддусдаги Буюк Британия Бош консулхонасини ёпишга қарор қилган ва у ерда фаолият юритаётган британ дипломатларига 30 кун ичида мамлакатни тарк этиш талабини қўйган.

Томонларнинг кейинги қадамлари Британия ва Исроил ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг келгуси ҳолатига таъсир қилиши мумкин.

Киритилди: 07:25 06.10.2026. Ўқилди: 854 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!