Буюк Британия ва Германия ҳамкорликда 2 минг км дан ортиқ масофага таъсир кўрсатадиган юқори аниқликдаги қуролларни ишлаб чиқиш ниятида, деб хабар берди Британия Мудофаа вазирлиги.
Нашрда айтилишича, янги ишланма Британия томонидан ишлаб чиқилган энг илғор тизимлардан бири бўлади.
Бу қуроллар НАТОнинг тийиб туриш қобилиятини кучайтириш, шунингдек, Бирлашган Қироллик ва бутун Европа мудофаасини мустаҳкамлаш учун мўлжалланган.