Жазоир, Буюк Британия ва Франция 16 октябрь куни Ғазо секторидаги гуманитар вазиятни муҳокама қилиш учун БМТ Хавфсизлик Кенгашининг шошилинч йиғилишини чақирди. Бу ҳақда Буюк Британия ТИВ баёнотида айтилади.
"Ғазо шимолидаги гуманитар вазият даҳшатга солмоқда. Ҳаёт таъминоти тизимларидан фойдаланиш билан боғлиқ вазият ёмонлашмоқда. БМТ маълумотларига кўра, сўнгги икки ҳафта давомида у ерга деярли озиқ-овқат етказиб берилмаган. Исроил тинч аҳолини ҳимоя қилиши ва ҳаётий зарур ёрдамни етказиб бериш учун йўналишларни очиши керак. Биз франциялик ва жазоирлик ҳамкасбларимиз билан биргаликда бугун ушбу муаммони ҳал этиш учун БМТ Хавфсизлик Кенгашининг шошилинч йиғилишини чақирдик.
Биз халқаро ҳамкорларимиз билан биргаликда Ғазога кўпроқ инсонпарварлик юкларини етказиб бериш ва гаровга олинганларни олиб чиқиб кетишни таъминлаш учун зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирамиз," - дейилади баёнотда.