Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Британия Украинага яна 100 га яқин Brimstone ракеталарини етказиб беришга ваъда берди

Британия Украинага яна 100 га яқин Brimstone ракеталарини етказиб беришга ваъда берди

Буюк Британия қўшимча равишда Украинага яна 100 та юқори аниқликдаги Brimstone ракеталарини етказиб беради. Бу ҳақда Буюк Британия мудофаа вазирлигининг янги раҳбари Жон Хили Одессага ташрифи чоғида маълум қилди.

Буюк Британия мудофаа вазири Лондон Киевга 90 та Brimstone ракеталарини, шунингдек, 250 минг ўқ-дори ва 10 та АС-90 артиллериясини ҳамда илгари етказиб берилган ушбу турдаги ускуналар учун эҳтиёт қисмларни топширишга ваъда берди. Кейинги ёрдам пакетига шунингдек, мудофаа позицияларини мустаҳкамлаш учун 50 та кичик қайиқ, 40 та минадан тозалаш машинаси ва 61 та булдозер киради.

Аввалроқ Владимир Зеленский Британиянинг янги бош вазири Кир Стармер билан телефон орқали "мисли кўрилмаган 100 йиллик келишув"ни тайёрлашни муҳокама қилган эди. Бош вазир Украина раҳбарини Киевнинг қўллаб-қувватлаши ўзгаришсиз қолишига ишонтирди.

Киритилди: 22:38 07.07.2024. Ўқилди: 626 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!