"Британия ҳукумати Украинага ускуналарни таъмирлаш ва ҳарбий реабилитация марказини ташкил этиш учун 50 миллион фунт стерлинг (тахминан 65 миллион доллар) миқдоридаги янги ёрдам пакетини тақдим этишини айтди", — деб хабар бермоқда Reuters.
Тафсилотлари Вилнюсдаги НАТО саммитида муҳокама қилинадиган пакет доирасида Буюк Британия ва G7 мамлакатлари Challenger 2 танклари ва 70 дан ортиқ жанговар ва логистика воситалари учун Украинани қўшимча минглаб ўқ-дорилар билан таъминлайди.
Дастур НАТОнинг Украинага кенг қамровли ёрдам пакети томонидан молиялаштирилади ва алянснинг барча мамлакатлари мутахассислари томонидан қўллаб-қувватланади, дейилади Британия ҳукумати баёнотида.
G7нинг барча аъзолари қўшма декларацияни имзолаши кутилмоқда. Ҳужжат яқин йилларда иттифоқчиларнинг Украинани қандай қўллаб-қувватлашини белгилайди.
"Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш йўлидаги тараққиётини қўллаб-қувватлаш, расмий, кўп томонлама ва икки томонлама келишувлар ҳамда НАТО аъзоларининг қўллаб-қувватлаши Президент Путинга кучли хабар юборади, шунингдек Европага тинчликни қайтаради", — дея таъкидлади Британия Бош вазири Риши Сунак.