Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Британия Украинага 350 та замонавий ASRAAM ҳаво мудофаа ракетаcини узатади

Британия Украинага 350 та замонавий ASRAAM ҳаво мудофаа ракетаcини узатади

The Guardian нашрининг ёзишича, Буюк Британия Украинага ASRAAM туридаги 350 та замонавий ПВО (ҳаво мудофааси) ракетаcини етказиб беради. Бу Британия томонидан Россия активларидан олинган даромад ҳисобига амалга ошириладиган биринчи ҳарбий ёрдам тўплами ҳисобланади.

🚀 Бу ракеталар Украинага аввалдан етказилган Raven ПВО тизимлари учун мўлжалланган. Ҳозирда улардан 8 таси аллақачон топширилган, яна 5 та тизим йўлда экани маълум қилинди.

🛠 ASRAAM ракеталари аввалига «ҳаво-ҳаво» синфидаги ракета сифатида ишлаб чиқилган бўлиб, кейинчалик ердаги ҳимоя тизимларидан отиш учун модернизация қилинган.

💷 Бу етказиб бериш Британиянинг Украинага ҳарбий ёрдам борасидаги энг йирик йиллик мажбурияти – 4,5 миллиард фунтлик дастури доирасида амалга оширилмоқда.

Киритилди: 12:37 25.06.2025. Ўқилди: 466 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!