Буюк Британия ҳарбий разведкасининг янги кундалик ҳисоботи бу сафар Россияда ярадорларга тиббий ёрдам кўрсатишга бағишланди.
Ҳарбий департаментнинг маълумотларига кўра, босқин бошланганидан бери ҳар куни ўртача 400 га яқин одам жанг майдонини тарк этмоқда (гап ҳам ўлганлар, ҳам ярадорлар ҳақида кетмоқда). Ва бу касалхоналар, айниқса фронтга яқин ҳудудларда ортиқча юк бўлишига олиб келади. Бундан ташқари, ўринларнинг бир қисми офицерлар учун ажратилган.
Буюк Британия Мудофаа вазирлиги Калашников консернининг тактик тиббиёт бўйича ўқув маркази раҳбари Артем Катулиндан иқтибос келтирди. У апрел ойида "барча ўлимларнинг 50% дан кўпроғи ҳаёт учун хавфли жароҳатлар туфайли эмас" деди. Яъни, ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилса, одамларни сақлаб қолиш мумкин эди.