Бугун 21 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Британия Ливандан фуқароларини эвакуация қилмоқда

Британия Ливандан фуқароларини эвакуация қилмоқда

Британия ҳукумати ўз фуқароларини Ливандан эвакуация қилишга ҳозирлик кўрмоқда.

Бу ҳақда The Daily Telegraph газетаси хабар берди.

Унинг маълумотларига кўра, бу мавзу фавқулодда ҳукумат қўмитасининг йиғилишида муҳокама қилинган.

Нашрнинг таъкидлашича, ТИВ ҳозирда британияликларни эвакуация қилиш учун самолёт ижарага олишни, керак бўлса, Қироллик денгиз флотининг иккита кемасини ҳам жалб қилишни режалаштирмоқда. Ҳозирча эвакуация қилиш учун ҳарбий транспорт самолётларидан фойдаланиш режалаштирилмаган, бироқ Мудофаа вазирлиги зарур бўлинмаларни шай ҳолатга келтирган.

Дипломатик хизмат Ливандаги Британия фуқароларига ҳозир ҳам ишлаётган тижорий рейслардан фойдаланган ҳолда мамлакатни кечиктирмасдан тарк этишни тавсия қилади.

Киритилди: Бугун 10:30. Ўқилди: 276 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!