Бугун 23 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Британия компанияси Ўзбекистон бўйлаб ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўйди

Британия компанияси Ўзбекистон бўйлаб ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўйди

Ўзбекистон элчихонаси томонидан Британиянинг Golden Eagle Luxury Trains туристик компанияси билан биргаликда мамлакат қадимий шаҳарлари бўйлаб "Ўзбекистон хазиналари" номли темирйўл вагонларида ҳашаматли хуш кўрадиган британиялик ва бошқа хорижий сайёҳлар учун тур ташкил этилди.

Тур саёҳатнинг "лакшери" сегментига тегишли бўлиб, гўзалликнинг ҳақиқий шайдолари учун мўлжалланган.

Мамлакат бозорлари ва ажойиб мозаик меъморчилиги бўйлаб 11 кунлик саёҳат, юрт диққат сазовор ҳамда оммабоп бўлган Тошкент, Қўқон, Риштон, Марғилон, Бухоро, Нукус, Хива, Шаҳрисабз ва Самарқанд шаҳарлари бўйлаб амалга оширилади.

Сафар давомида Ўзбекистонинг Британиядаги туристик бренди элчиси Софи Ибботсон меҳмон ва маърузачи сифатида хорижий сайёҳларга ҳамроҳлик қилади ҳамда уларни эксклюзив сайёҳлик салоҳияти билан таништириб боради.

Киритилди: Бугун 10:52. Ўқилди: 391 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!