Бугун 8 ноябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Британия ҳарбийси: НАТО Россия билан урушда ғалаба қозона олмайди

Британия ҳарбийси: НАТО Россия билан урушда ғалаба қозона олмайди

Қироллик денгиз флоти капитани, истифодаги коммодор Стив Жерми НАТОнинг Россия билан эҳтимолий тўқнашувда ғалаба қозониш имкони йўқлигини билдирди. У бу ҳақда Дэниэл Дэвиснинг YouTube каналига берган суҳбатида айтди.

Жермий НАТО бош котиби Марк Рюттенинг Россия ҳақидаги баёнотига изоҳ бериб, “Москва ҳеч қачон альянс давлатларига ҳужум қилиш ниятида бўлмаган”, дея таъкидлади.

“Россияга қарши муваффақиятли курашиш мумкин деган ғоя — бу хаёл, реаллик эмас,” — деди у.

Коммодорнинг сўзларига кўра, Ғарбдаги Россияга нисбатан кескин риторика фақат “гижгижлаш ва сиёсий фойда” учун ишлатилади, аммо бунинг оқибати учун ҳеч ким жавоб бермайди.

Киритилди: 13:41 07.11.2025. Ўқилди: 860 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!