Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Британия ҳарбий самолётлари Россия ҳудудига учирилди

Британия ҳарбий самолётлари Россия ҳудудига учирилди

Буюк Британияга қарашли ҳарбий самолётлар Россия чегараси томон учирилган. Бу ҳақда Россия ҳукумати манбаларига асосланиб, The Moscow Times'га таяниб Дарё нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, Британия ҳаво кучларига қарашли учта самолёт Россия ҳудудига киришга уринган. Бунга жавобан Қрим атрофида ҳаво радарлари ишлаб кетиб, фавқулодда тайёргарлик эълон қилинган.

Британия хатти-ҳаракатига жавоб бериш учун Россия Су-27 қирувчи самолётларини ҳавога кўтарган. Қисқа муддат давом этган манёврлар оқибатида Британия самолётлари ҳаво ҳудудидан ҳайдаб чиқарилган.

Россия Мудофаа вазирлиги баёнотида айтилишича, Россия ҳудудига таҳдид солган самолётлар Буюк Британия Қироллик ҳаво кучларига тегишли РC-135 разведка самолёти ва иккита “Тайфун” қирувчи самолётлари бўлган.

“Россия қирувчи самолёти яқинлашганда, хорижий ҳарбий самолёт Россия Федерациясининг давлат чегарасидан тескари томонга бурилишни амалга оширди”, дейилган Россия ҳарбий маъмурияти баёнотида.

Манбага кўра, худди шунга ўхшаш ҳолат Британия ҳаво кучлари билан бир йил олдин ҳам кузатилган. Ўтган йилнинг октябрь ойида ҳам Британия самолётлари Россия томон учиб ҳаво ҳудудини бузган. Кейинчалик улар тезкор манёврлар оқибатида ҳудуддан суриб чиқарилган.

Киритилди: 13:32 27.07.2024. Ўқилди: 6565 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!