Бу ҳақда Британия ҳукумати раҳбари Кей Стармер парламент жамоатлар палатасидаги биринчи нутқида айтиб ўтди, деб ёзади «ТАСС» . Бош вазир томонларга Россия Федерациясига қарши санкциялар сиёсати масаласида ягона позицияси учун миннатдорчилик билдирди ва Лондон Россия активларини мусодара қилишни ҳуқуқий асослаш устида ишлашда давом этишига ваъда берди.
Стармернинг таъкидлашича, Россия Украинанинг НАТОга киришига тўсқинлик қилишга ҳақли эмас. Бу масала фақат Альянс аъзолари томонидан ҳал қилиниши керак. Буюк Британия бу ғояни қўллаб-қувватлашда давом этади . Шунингдек, Украинани қўшимча қуроллар, жумладан, узоқ масофали ракеталар билан таъминлаш ғояси.