Бу ҳақда Путин BRICS Ишбилармонлар кенгаши йиғилишида маълум қилди.
БРИКС ҳеч қачон бировга қарши фаолият юритган ташкилот бўлмаган. Бу борада Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди жуда тўғри айтган эди: “БРИКС Ғарбга қарши қаратилган ташкилот эмас, у шунчаки Ғарб ташкилоти эмас”, - деди Путин.
17-18 октябрь кунлари Москвада БРИКС давлатлари ишбилармон доиралари ва молия ташкилоти вакиллари иштирокида БРИКС бизнес-форуми бўлиб ўтмоқда.
Шунингдек, Путин G7 ва BRICS ўртасидаги иқтисодий қудрат фарқи ошиб бораётгани ва бу жараён давом этишини таъкидлади.