Бугун 21 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

BRICS саммити вақтида Си Жинпиннинг соғлиғи ёмонлашди

BRICS саммити вақтида Си Жинпиннинг соғлиғи ёмонлашди

Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда.

Хитой раиси Си Жингпин Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳлида бўлиб ўтган BRICS саммити доирасида давлат етакчилари билан кечки овқатда қатнашмади. The Wall Street Journal манбаларига кўра, Хитой раҳбари ўзини ёмон ҳис қилгани сабаб сўнгги дақиқада зиёфатда қатнашишдан воз кечган.

Кечки овқатда Си Жинпиннинг ўрнига ташқи ишлар вазири Ван И қатнашган. Ҳиндистоннинг Press Trust ахборот агентлиги Хитой раиси дам олиш учун меҳмонхонадаги хонасига қайтганини хабар қилган.

"Си Жинпиннинг тадбирда кўринмагани унинг Вашингтонга сафари олдидан соғлиғи борасида саволлар уйғотмоқда. Шу билан бирга, Хитой раҳбарида жиддий касаллик борлигини тасдиқловчи ҳеч қандай далил йўқ", дейилади WSJ хабарида.

Хитой раисининг Қўшма Штатларга расмий ташрифи 24 сентябрга режалаштирилган. WSJ маълумотига кўра, ҳозирча сафар режаси ўзгаргани йўқ. Си Жинпин ва Доналд Трамп ўртасидаги музокараларда сунъий интеллект, Эрон, Тайван ва савдо масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Киритилди: 21:30 20.09.2026. Ўқилди: 644 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!