Бугун 24 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

BRICS мусобақаси якунланди. Ўзбекистон делегацияси 114 та медалга эга чиқди

BRICS мусобақаси якунланди. Ўзбекистон делегацияси 114 та медалга эга чиқди

Ўзбекистон делегацияси VI BRICS ўйинларини 114 та медал билан тўртинчи ўринда якунлади.

Россиянинг Қозон шаҳрида VI BRICS ўйинлари ўз поёнига етди. 13—4 июнь кунлари 90 та жамоа иштирокида кечган беллашувларда Ўзбекистон делегацияси 17 та олтин, 39 та кумуш ва 58 та бронза, жами 114 та медал жамғарди. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида Россия, Беларусь ва Хитой жамоаларидан кейин тўртинчи натижани қайд этди.

Ўзбекистон бокс делегацияси ушбу мусобақада 5 та олтин 7 та кумуш ва 8 та бронза медалларига эга чиқди. Умумжамоа ҳисобида фақат мезбон Россия жамоаси яхшироқ натижа қайд этди. Хусусан Баҳодир Жалолов финалда беларуслик Владислав Смягликовдан устун келиб олтин медални қўлга киритди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мазкур мусобақада муваффақиятли иштирок этган миллий федерациялар, спортчи ва мураббийларни қайд этилган юқори натижа билан қутлади.

Киритилди: 19:53 24.06.2024. Ўқилди: 1253 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!