Бразилия жануби-шарқидаги Минас-Жерайс штатида содир бўлган кўчкилар оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлди, яна бир киши бедарак йўқолган.
Бу ҳақда давлат ёнғин хавфсизлиги хизматига таяниб, CNN Brasil телеканали хабар берди.
Минас-Жерайсда 180 кунлик фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Якшанбага ўтар кечаси минтақада кучли ёмғир ёғди, кўчкилар 220 мингдан ортиқ аҳолига эга Ипатинга муниципалитетига энг катта зарар етказди. Қурбонларнинг барчаси Ипатинга аҳолиси бўлган, вайронагарчилик туфайли 150 киши бошпанасиз қолган, деб хабар беради телеканал.
CNN Brasilнинг хабар беришича, штат губернатори Ромеу Зима вайронагарчилик кўлами ва зарур ёрдам миқдорини баҳолаш учун 13 январь куни Ипатингага ташриф буюришни режалаштирмоқда.