Бугун 27 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Бразилияда онлайн қимор тақиқланди

Бразилияда онлайн қимор тақиқланди

Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва мамлакатда виртуал казинолар ва пул тикиладиган онлайн ўйинлар буткул тақиқланишини эълон қилди.

«Бу саратонга ўхшайди: ўсимтани йўқ қиласан ёки ўсимта сени ўлдиради», — дея президентнинг сўзларидан иқтибос келтиради G1 портали.

Ушбу чора президентлик сайловлари олдидан жорий этилди. Сайловнинг биринчи тури 4 октябрга белгиланган.

«Биз жамоат саломатлиги соҳасида онлайн пул тикиш билан боғлиқ жиддий муаммога дуч келдик. Бу жиддий муаммо», — деди молия вазири Дарио Дуриган.

Унинг маълум қилишича, фойдаланувчилар ўз маблағларини ечиб олишлари учун букмекерлик компанияларининг сайтлари 5 октябргача очиқ бўлади. 6 октябрдан бошлаб эса иловалар дўконлари ва интернет-провайдерлар ушбу сайтларни блоклаши шарт.

Киритилди: 22:55 26.09.2026. Ўқилди: 276 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!