Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Бразилияда коронавирус юқтирганлар сони 1,6 миллион нафардан ошди

Бразилияда коронавирус юқтирганлар сони 1,6 миллион нафардан ошди

Бразилияда бир кунда коронавирусдан қурбон бўлганлар сони 602 кишини ташкил этди. Бир кеча-кундузда вирусни юқтирганлар сони 26051 кишига кўпайиб, 1 633 055 кишига етган. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг якшанба куни эълон қилган маълумотларида шу ҳақда сўз юритилган.

Умуман, мамлакатда коронавирус инфекцияси қайд этилганидан буён ушбу хасталикдан 65 556 киши ҳаётдан кўз юмган. 979 минг бемор тузалган

Мамлакатнинг Сан-Паулу, Рио-де-Жанейро, Эспириту-Санту ва Минас-Жерайс штатлари жойлашган жануби-шарқий минтақалари Бразилияда инфекция тарқалаётган ҳудудлар ҳисобланади. Бу ерда 553 мингдан ортиқ вирус юқтирганлар бор ва 29 750 бемор вафот этган. Мамлакат шимоли-шарқидаги 9 штатда 547 минг кишида вирус аниқланган, 20 957 инсон ҳаётдан кўз юмган. 

Киритилди: 08:55 07.07.2020. Ўқилди: 1470 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!