Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Бразилияда эркак боғчадаги болаларга болта билан ҳужум қилди, қурбонлар бор

A A A
Бразилияда эркак боғчадаги болаларга болта билан ҳужум қилди, қурбонлар бор

Бразилия жанубидаги Блуменау шаҳрида болта билан қуролланган эркак болалар боғчасига болта билан ҳужум қилиши оқибатида тўрт нафар бола ҳалок бўлди, яна тўрт нафари яраланди, дея хабар беради ВВC.

Ҳужум пайтида боғчада 40 га яқин бола бўлган. Ярадорлар олиб кетилган маҳаллий шифохона маълумотларига кўра, уларнинг барчаси уч ёшгача бўлган болалардир.

Полиция маълумотларига кўра, жиноятчи боғча панжарасидан сакраб ўтиб, қуроли билан беихтиёр зарба бера бошлаган. Ҳужумдан сўнг номаълум шахс полицияга таслим бўлган.

Бразилия Президенти Луис Инасиу Лула да Сильва ҳужумни даҳшатли ҳаракат деб атади.

Блуменау шаҳри жойлашган Санта-Катарина штати губернатори Жоржинью Мелу уч кунлик мотам эълон қилди. Бугун штатдаги барча мактабларда дарслар бекор қилинди.

Киритилди: 22:02 06.04.2023. Ўқилди: 2169 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!