Бразилияда йўловчи автобуси ва юк машинасининг тўқнашуви оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, 45 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Agencia Brasil ахборот агентлиги хабар берди.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, Куяба шаҳридан кетаётган автобус Лукас-ду-Риу-Верде шаҳри яқинида пахта ортилган юк машинаси билан тўқнашиб кетган.
Ҳодиса оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Шунингдек, 45 киши тан жароҳати олди, улардан 12 нафарининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.
Воқеа жойига кўплаб тез ёрдам ва ўт ўчириш бригадалари етиб келган.
Маълум қилинишича, ҳодиса сабаблари юзасидан суриштирув ишлари бошланган.