Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Бразилия собиқ президенти реанимацияда қолмоқда

Бразилия собиқ президенти реанимацияда қолмоқда

Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонаруга Бразилиа шаҳридаги клиникалардан бирининг жонлантириш бўлимида даволанаётган вақтида ўткир ичак тутилиши ташхиси қўйилди.

CNN Brasil нашри хабар беришича, бу ҳақда тиббиёт муассасаси тарқатган тиббий маълумотномада айтилган.

Ҳужжатга кўра, собиқ давлат раҳбарининг аҳволи клиник жиҳатдан барқарор деб баҳоланмоқда. Болсонару дори-дармонлар билан даволанишни ва зарур тиббий ёрдамни олишда давом этмоқда.

Шифокорлар кўрсатмасига биноан, собиқ президент вақтинча овқатланишдан тийилмоқда.

Унинг шифохонадан қачон чиқарилиши ҳозирча маълум эмас.

Киритилди: Бугун 09:41. Ўқилди: 270 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар