Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Бразилия президенти ва Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026даги иштирокини муҳокама қилишди

Бразилия президенти ва Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026даги иштирокини муҳокама қилишди

Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва мамлакат миллий терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти билан учрашув ўтказди. Томонлар юлдуз ҳужумчи Неймарни 2026 йилги жаҳон чемпионатига чақириш имкониятини муҳокама қилишди.

«Мулоқот давомида Анчелотти Неймарни Бразилия терма жамоасига таклиф қилиш керакми-йўқми, деб сўради. Мен эса: «Агар у ҳозир жамоа учун ўйнашга тўлиқ тайёр бўлса, уни чақириш мумкин», — деб жавоб бердим», — дея президентнинг сўзларини келтиради RMC Sport.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда 34 ёшли ҳужумчи Бразилиянинг «Сантос» клуби аъзоси ҳисобланади.

ЖЧ-2026 Шимолий Америкада бўлиб ўтади. Бразилия гуруҳ босқичида Шотландия, Марокаш ва Гаити терма жамоалари билан тўқнаш келади.

Киритилди: 14:27 15.04.2026. Ўқилди: 650 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!