Бразилия президенти Луиз Инасиу Лула да Силва тинглаш ва жосусликдан қўрқиб, ўз маъмурияти аъзоларига унинг кабинетига мобил телефонлар билан киришни тақиқлади. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.
"Бу ерда мобил телефонлардан фойдаланиш хавфли, ҳатто улар ўчирилган бўлса ҳам. Хавфсизлигимизни таъминлаш мобил телефонларни офисга олиб киришга рухсат бермасликка асосланган" - деди Бразилия президенти RedeTV билан суҳбатда.
Бразилия раҳбари хавфсизлик нуқтаи назаридан у умуман мобил телефондан фойдаланмаслигини, аксинча ҳукумат вазирлари билан ҳамкасблари ва қариндошларининг телефонлари орқали мулоқот қилишни афзал кўришини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бразилиянинг Folha de S. Paulo газетаси Қўшма Штатлар ўша пайтда 21 ёшда бўлган Лула да Силва ҳақида 1966 йилдан бери маълумот тўплаганини ёзган эди. Ҳужжатларнинг аксарияти АҚШ Марказий разведка бошқармаси ходимлари томонидан тайёрланган. Қайд этилишича, универмада Бразилия етакчиси ҳақидаги 613 та ҳужжат сақланади.