Бразилия Фаластин билан эркин савдо шартномасини имзолади (Ғарбий Соҳилдаги маъмурият билан). Ҳужжат ўн йилдан кўпроқ вақт давомида ратификация қилинишини кутаётган эди.
Мамлакат расмийлари буни Исроил ишғоли ва агрессиясини бошдан кечираётган Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш белгиси сифатида қилган.
Бразилия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида: «Келишув қўшнилари билан тинч ва ҳамжиҳатликда яшай оладиган иқтисодий жиҳатдан баркамол Фаластин давлатини яратишга қўшилган аниқ ҳиссадир».