Бразилиянинг Сан-Жозе-ду-Риу-Прету шаҳарчасида бир буқа қимматбаҳо кийимлар сотиладиган бутикка кириб олиб, ўтган-кетганларни ойнали витринадан томоша қила бошлади. Одамлар уни ушлайман, дейишганида бу тилсиз жонивор қўрқиб кетиб, ҳақиқий тўполон уюштирди.
Афтидан буқага дўкон витринаси орқали ўтиб кетаётган одамларни кузатиш ёқиб қолган, шекилли. Чунки бу машғулот билан қарийб бир соат давомида шуғулланди. Бу вақт оралиғида дўкон ходимлари уни ҳожатхонага ҳайдаб кираман, деб бекорга овора бўлишди.
Ва ниҳоят маҳаллий аҳоли кутилмаган меҳмонни магазиндан ҳайдаб чиқармоқчи бўлишганида буқа шиша витринани синдириб, ташқарига йўл олди. Уни дарҳол тутиб, чорвачилик фермасига жўнатишди.
Буқа бутикка автоҳалокатдан сўнг кириб қолган эди. Мазкур ҳайвон ортилган юк машинаси шосседа йўл ҳаракати ҳодисасига учрагач, буқа машинадан тушиб, шаҳар бўйлаб сайрга отланган.