Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Бойсунда содир бўлган ЙТҲда пиёда вафот этди

A A A
Бойсунда содир бўлган ЙТҲда пиёда вафот этди

Жорий йилнинг 21 апрель куни соат 02:00ларда Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани, Темирдарвоза маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 “Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 1334-км.да, ҳайдовчи 1997 й.т. С.П. “Нексия” русумли транспорт воситасида “Термиз-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланаётиб, ушбу йўналиш бўйича ўзидан олдинроқда йўлда бир неча бош қўйларни ҳайдаб кетаётган пиёда 1992 й.т. А.Қ. ва унга тегишли бўлган 21 (йигирма бир) бош қўйларни ҳамда 10 (ўн) бош қўзиларини уриб юбориб ЙТҲ содир этган.
Натижада, пиёда А.Қ. оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 12:44 22.04.2020. Ўқилди: 2956 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда