Бюронинг Бойсун туман бўлими иш юритувига келиб тушган ижро ҳужжатига кўра, оиладаги тушунмовчиликлар оқибатида туманнинг Мустақиллик маҳалласида яшовчи Собир Жўраевлар хонадонига келин бўлиб тушган Назира ота уйига чиқиб кетишга мажбур бўлади. Оилада дунёга келган беш ёшли ўғил фарзанд эса ота тарбиясида қолади.
Болани она тарбиясига қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси очиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, болани она меҳри ва тарбиясига муҳтожлигини инобатга олган ҳолда суднинг ҳал қилув қарори билан болани она тарбиясига қайтариш зарурлиги белгиланди.
Суд қарори ижросини таъминлашга масъул бўлган Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиларининг сай ҳаракати билан бола соғ-саломат она тарбиясига олиб берилди.