Бугун 4 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Боёвут туманида тайинланган жазодан бўйин товлаган шахс озодликдан маҳрум этилди

Боёвут туманида тайинланган жазодан бўйин товлаган шахс озодликдан маҳрум этилди

Боёвут тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида турган 1991 йилда туғилган Боёвут туманида яшовчи, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми банди билан судланиб, ЖИБ Боёвут туман суди томонидан 1 йил муддатга Озодликни чеклаш жазоси тайинланган назорат остидаги шахс О.Б олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ўзига тайинланган жазодан бўйин товлаб, суд томонидан қўйилган тақиқ ва чекловларни бузиб, 2022 йил 9 май куни ҳамда 2022 йил 15 май куни яшаш хонадонида йўқлиги ва спиртли ичимлик ичганлиги аниқланиб, унга нисбатан Боёвут тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат бўйича 2022 йил 20 июнь куни ЖИБ Боёвут туман судига тақдимнома киритилди ва суд томонидан тақдимнома қаноатлантирилиб, назоратдаги шахс О.Б 9 ой 28 кунга озодликдан маҳрум этилиб, жазони ижро этиш муассасасига қайтарилди.

Киритилди: 10:22 03.08.2022. Ўқилди: 3078 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!