Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ботир Қодировнинг “қўли узун” эканини айтган блогер судьяга туҳмат қилганликда айбланмоқда

Ботир Қодировнинг “қўли узун” эканини айтган блогер судьяга туҳмат қилганликда айбланмоқда

Судялар олий кенгаши хабарига кўра, хонанда Ботир Қодировнинг жавобгарлар – Жўраевларга нисбатан “оталик фактини белгилаш”га доир суд жараёни якунлангач, блогер Ж. Ҳамраев ижтимоий тармоқ орқали чиқишида даъвогар “қўли узун экани” ҳақидаги гапини эслатиб, гўёки “...унинг узун қўллари судьягача етиб боргани”ни очиқ иддао қилган.

Бундан ташқари судья томонидан марҳум санъаткор вафоти санасини нотўғри айтилгани-ю суд қарорини ўқиш пайтидаги бироз ҳаяжонини “бу не кўргулик?!” деб, вазиятни бўрттиришга урингани кўринади. Энг ёмони, унинг иддаолари иш бўйича жавобгар тарафнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифа ва каналларида тарқатилаётгани натижасида судьянинг холислиги борасида турли шубҳалар эҳтимолини пайдо қилмоқда.

Судьялар олий кенгаши ушбу таъна ва иддаоларга ҳуқуқий баҳо беришга эҳтиёж мавжуд, деб ҳисоблайди ҳамда бу борада ваколати доирасида лозим чоралар кўрилади.

Киритилди: 17:21 17.09.2024. Ўқилди: 1398 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!