Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Босиб олинган ҳудудлар – Россияники?! Москва Киевдан Қрим ва бошқа ҳудудларни тан олишни талаб қилмоқда

Босиб олинган ҳудудлар – Россияники?! Москва Киевдан Қрим ва бошқа ҳудудларни тан олишни талаб қилмоқда

Россия Украинадан босиб олинган ҳудудлардан қўшинларини олиб чиқишни ва молиявий даъволардан воз кечишни талаб қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Агентликнинг хабар беришича, 16 май куни Истанбулда бўлиб ўтган музокараларда Россия делегацияси ўт очишни тўхтатиш эвазига бир қатор шартларни илгари сурган.

Bloomberg'га кўра, Москва Киевдан қуйидагиларни талаб қилмоқда:

Украинага нейтрал мақом берилиши, унинг ҳудудида хорижий қўшинлар ёки оммавий қирғин қуроллари жойлаштирилмаслиги;

Россиядан ҳарбий репарациялар талаб қилишдан воз кечиш;

- Россия томонидан аннекция қилинган Қрим, шунингдек ҳозирда қисман Россия назоратида бўлган ҳудудлар халқаро даражада Россия ҳудуди сифатида тан олиниши;

Украина бу ҳудудлардан ўз қўшинларини олиб чиқиши.

Bloomberg'нинг қайд этишича, бу талабларнинг барчаси АҚШ позициясига зид. Нашр суҳбатлашган бир нечта европалик амалдорлар анонимлик шарти билан Россияга нисбатан Доналд Трампнинг доимий иккиланишлари уларни “ҳафсаласи пир бўлишига” олиб келганини айтишган.

Улар Қўшма Штатлар президентидан қатъий чоралар кутаётганини айтишган ва шу ҳафтадаги воқеалар Трампга Москвани музокараларда жиддий эмаслигини англатишига умид қилишларини билдиришган

Киритилди: 16:13 17.05.2025. Ўқилди: 1106 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!