“Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–288-сон, 03.08.2026 й.) қабул қилинди.
🏛 Қарорга кўра, ички ишлар органларининг Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказлари деб қайта номланади.
⛔️ Бошпанасиз шахсларни Ижтимоий марказларга суд қарори асосида жойлаштириш амалиёти бекор қилинади.
🔎 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб:
🤓 Ижтимоий марказларга бошпанасиз шахслар уларнинг розилиги билан жойлаштирилади;
🤓 Ижтимоий марказларга жойлаштирилган шахслар вақтинчалик бошпана ҳамда ушбу марказларга ажратилган маблағлар ҳисобидан озиқ-овқат ва шахсий гигиена воситалари билан таъминланади;
🤓 Ижтимоий марказларга жойлаштирилган шахслар индивидуал режаларга мувофиқ ижтимоий хизмат ва ёрдамлар билан қамраб олинади ва бошқалар.
💸 2026 йил 1 октябрдан Ижтимоий марказларга жойлаштирилган бошпанасиз шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилади ҳамда уларни касбга ўқитиш бўйича туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари орқали ваучерлар ажратилади.
📜 Бошпанасиз шахслар Ижтимоий марказларда бўлган даврида ушбу муассасага вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинади.
🤑 Бошпанасиз шахсларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ давлат божи, “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.