Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Бошланди! АҚШ Эронга ҳужум уюштирди

Бошланди! АҚШ Эронга ҳужум уюштирди

АҚШ президенти Дональд Трампнинг буйруғига биноан Эроннинг ракета учиришни бошқариш бўйича компьютер тизимларига киберҳужум уюштирилган. Бу Эроннинг АҚШга тегишли дронни уриб туширишига жавоб бўлди, дея ёзади The Washington Post (WP) газетаси. 

Нашрнинг хабар беришича, 21 июнга ўтар кечаси амалга оширилган бу ҳужумга аслида “ойлаб бўлмаса, ҳафталаб” тайёргарлик кўрилган. Киберҳужум натижасида Эрондаги тизимлар ишдан чиққан. 

Бундан ташқари, Трамп Эронга ҳужум қилиш ҳақидаги буйруғини бекор қилмаганини, балки тўхтатиб турганини айтди. 

“Мен Эронга ҳужум қилиш ҳақидаги буйруғимни баъзилар ёзганидек бекор қилганим йўқ. Мен уни шунчаки тўхтатиб қўйдим”, – дея ёзди АҚШ президенти Твиттерда. 

Киритилди: 11:19 24.06.2019. Ўқилди: 8023 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!