Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Бош вазирнинг хотини фирибгарликда айбланмоқда

A A A
Бош вазирнинг хотини фирибгарликда айбланмоқда

Исроил бош вазири Беньямин Нетаньҳунинг турмуш ўртоғи Сарага 21 июнь куни фирибгарлик бўйича расман айблов эълон қилинди.

Сара Нетаньяҳу давлат маблағларидан ноқонуний равишда фойдаланишда айбланмоқда. Адлия вазирлигининг билдиришича, гап қарийб 100 минг доллар ҳақида бормоқда.

Бош вазир қароргоҳида доимий равишда ошпаз ишласа-да, Сара Нетаньяҳу қиммат ресторанларга таом буюртма берган. Таомларнинг пули эса давлат ғазнасидан тўланган. Бундан ташқари, Нетаньяҳулар оиласининг хусусий вилласида электрчи хизмати ва Саранинг кекса отасини парваришловчи учун ҳам пуллар давлат ҳисобидан тўлангани айтилмоқда.

Бош вазирнинг оиласи айбловни бемаъни деб атади.

Manba: azon.uz

Киритилди: 10:29 22.06.2018. Ўқилди: 2046 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар