Президент топшириғига асосан, Бош вазир бошчилигида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энергия муаммоларини тезкор ўрганиш ва ҳал қилиб бориш Ҳукумат ишчи гуруҳи тузилади.
Ишчи гуруҳ зиммасига:
➖ республика ҳудудида энергия тақчиллиги муносабати билан юзага келган вазиятни қисқа муддатларда чуқур таҳлил қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича тезкор чоралар кўриб бориш;
➖ электр энергияси ва газни биринчи навбатда аҳолига етказиб бериш заруриятини эътиборга олган ҳолда, мавжуд энергия ресурсларини мувозанатли тақсимлаб бориш ва ушбу жараённи қатъий назорат қилиш;
➖ электр энергияси ва газ тақчиллиги шароитида муқобил энергия маҳсулотлари билан аҳолини ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз таъминлаш ишларини жадаллаштириш вазифаси юклатилди;
Шунингдек:
➖ ижтимоий объектлар, жумладан таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш юзасидан зарур маблағлар ажратиб бориш ва уларнинг мақсадли ишлатилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш;
➖ энергия тақчиллиги ва унинг оқибатида юзага келадиган салбий оқибатлар, айниқса иқтисодиётга таъсирини камайтириш мақсадида, комплекс чора-тадбирлар кўриш юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун киритиш вазифаси юклатилади.