Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Бош вазир Абдулла Арипов воқеа жойига етиб борди

A A A
Бош вазир Абдулла Арипов воқеа жойига етиб борди

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, воқеа жойига республика ҳукумати раҳбари, ФВВ раҳбарияти ҳамда Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар бошқармалари, Миллий гвардия (МГ) ва бошқа тегишли ташкилотлар раҳбарлари етиб бориб, эвакуация тадбирларини ташкиллаштириш, фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириб бормоқдалар.

Мазкур тадбирларга Сирдарё вилояти ФВБдан 430 шахсий таркиб ва 5 автотехника, Жиззах вилояти ФВБдан 120 шахсий таркиб, 6 та автотехника, МВБРҚМдан 60 шахсий таркиб, 6 та автотехника, МГдан 276 шахсий таркиб, 43 автотехника ҳамда ҳудудий ФВДТ хизматлари жалб этилди.

Жабрланган ва ҳалок бўлганлар бўйича маълумот келиб тушмаган.

Киритилди: 11:35 01.05.2020. Ўқилди: 6049 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар