Бугун 17 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Bosch Германиядаги иккита заводни ёпишини эълон қилди

A A A
Bosch Германиядаги иккита заводни ёпишини эълон қилди

Германиянинг Bosch концерни 2026 йилгача Германиядаги Power Tools бўлинмасининг иккита заводини ёпишини эълон қилди, бу эса 500 дан ортиқ ходимни ишсиз қолдиради.

Бу ҳақда IG Metall касаба уюшмаси баёнотига таяниб, "Прайм" хабар берди.

"Компания раҳбарияти 9 апрель куни ходимларга Лайнфелдендаги, Баден-Вюртембергдаги ва Саксониядаги Зебнитсадаги заводлар 2026 йил охиригача ёпилиши кераклигини маълум қилди," - дея агентлик касаба уюшмаси баёнотидан иқтибос келтирган.

Аниқлик киритилишича, Лайнфелдендаги заводда 230 нафар, Зебнитсда 270 нафар ходим ишдан бўшатилади.

Шу билан бирга, компания бўлинмаси меҳнат ресурслари харажатлари қисқаришини кутган ҳолда Венгрия ва Хитойда ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ниятида.

Киритилди: 17:46 10.04.2025. Ўқилди: 1080 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!