Бугун 24 декабрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Боррелл Жанубий Кореяни Украинани кўпроқ қўллаб-қувватлашга чақирди

Боррелл Жанубий Кореяни Украинани кўпроқ қўллаб-қувватлашга чақирди

Сеулда Шимолий Корея қўшинларининг Россияга Украина билан урушида ёрдам бериш учун юборилишидан хавотир ортиб бораётган бир пайтда Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Жосеп Боррел Жанубий Корея расмийлари билан музокаралар ўтказди.

Боррелл Х ижтимоий медиа платформасида Мудофаа вазири Ким Ёнг Хён билан Сеулда «умумий хавфсизлик муаммоларини» муҳокама қилганини ва Жанубий Кореяни Украинани қўллаб-қувватлашни кучайтиришга ундаганини айтди.

«Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлиги экзистенциал таҳдиддир. Корея Республикаси буни тушуниш учун энг яхши позицияга эга», деб ёзади у. «Биз Украинани қўллаб-қувватлашда бирлашамиз. Мен уларни бу ишни кучайтиришга ундадим».

Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Ким Ёнг Хён ва Жосеп Боррелл Шимолий Кореянинг қўшин жўнатгани ҳақида «жиддий хавотир билдирган» ва буни «қатъий қоралаган».

Жанубий Корея Украинага ноҳарбий ёрдам, жумладан, миналардан тозалаш ускуналари етказиб берган, бироқ ҳозиргача Киевнинг қурол сўровларини рад этган.

Вашингтон Россиянинг Курск вилоятидаги Шимолий Корея қўшинлари яқин кунларда Украинага қарши курашга қўшилишларини кутмоқда, деди ўтган ҳафта АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен.

Киритилди: 20:36 05.11.2024. Ўқилди: 1239 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!