Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Бомдод намози...

A A A
Бомдод намози...

Бомдод намозидан ухлаб қолган киши етарли дам олдим деб ўйлайди. Лекин бу бечора, бир неча дақиқа Аллоҳ ҳузурида туришнинг лаззатини билмайди. Хоҳлаганингда ухлаб, хоҳлаганингда уйғониб, намознинг вақтларига эътиборсиз бўлсанг, демак маҳзунлик гирдобига тушиб қолибсан. Аслида намоз, дунё ва охиратдаги роҳат ва яхшилик манбасидир.

Сен Аллоҳдан кўра меҳрибонроқни топа олмайсан. Аллоҳга қасамки, агар сажда қилувчи ўзини ўраб турадиган раҳматни қай даражада эканини билганида, бошини саждадан кўтармас эди.

Бомдод ўқувчи кимсалар муваффақиятга эришганлардир. Юзлари нурли, пешоналари ярқираган, вақтлари баракалидир. Агар сен уларнинг бири бўлсанг, бу фазлга эриштиргани учун Аллоҳга ҳамд айт. Агар улардан бири бўлмасанг Аллоҳ сени ҳам улардан бири қилишини сўрагин.

Бомдод нақадар гўзал ибодат! Унинг фарзини адо этиш билан Аллоҳнинг ҳимоясига кирасан. Суннатини адо этиш билан дунё ва ундаги яхши нарсаларни қўлга киритасан. Ундаги ўқиган Қуръонинг гувоҳ қилинади.

Зеро, тонгги бомдод намозини ўқиш кеча ва кундуз фаришталари ҳозир бўладиган намоздир.

Ҳурматли биродарим! Ким нима нарса узра яшаса, шу нарса устида вафот топади. Ким бир нарса устида вафот қилса, ўша нарса устида қайта тирилтирилади.

Azon.uz

Киритилди: 16:46 19.07.2018. Ўқилди: 21641 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!