Литва, Латвия ва Эстония ички ишлар вазирлари фуқаролик мудофааси бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолаш орқали оммавий эвакуация бўйича қўшма режаларни ишлаб чиқиш ва ахборот алмашишни соддалаштиришга ваъда берди, деб хабар беради Politico. Мамлакатлар фуқароларни эвакуация қилиш имкониятлари ва йўлаклари, асосий чегара ўтиш жойлари ҳолати ҳақида маълумот беришга келишиб олди.
Болтиқбўйи мамлакатларида Россиянинг Украинага қарши давом этаётган уруши туфайли минтақадаги хавфсизлик вазиятидан хавотир кучаймоқда, деб ёзади нашр.
Мамлакатлар учун “ягона ёндашувни ишлаб чиқиш ва ҳаракатларни мувофиқлаштириш”, айниқса, “кенг кўламли эвакуация зарур бўлса”, деди Литва ички ишлар вазири Владислав Кондратович. Унинг айтишича, буларнинг барчаси ваҳима қўзғатмасликка ёрдам беради.