Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Боливиядаги вазият: собиқ президент мамлакатни тарк этди

Боливиядаги вазият: собиқ президент мамлакатни тарк этди

Боливия янги ҳукумати истеъфога чиққан президент Эво Моралеснинг Социализм сари ҳаракат партияси депутатлари ва унинг бошқа тарафдорларини ҳибсга олиш учун махсус прокуратура аппарати тузилиши тўғрисида баёнот берди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазири Артуро Мурильо маълумотига таяниб, Tiempos нашри хабар тарқатмоқда.

“Шундай сенаторлар, депутатлар борки, улар ҳукуматга қарши фаолият юритмоқда. Қўлимда рўйхат бор, прокуратура ордерига асосан, уларни ҳибсга олишни бошлаймиз“, – дея қайд этган Мурильо.

Мурильо, шунингдек, Социализм сари ҳаракат партияси билан алоқадор журналистларнинг ҳам таъқиб қилиниши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

“Биз ёлғон маълумот эмас, тўғри ахборот тарқатишларини сўраймиз. Журналистлар қўзғолон кўтаришлари эмас, ўз вазифаларини бажаришлари керак“, дея қўшимча қилган амалдор. Бинобарин, Мурильо воқеаларни ёритиш чоғида ОАВ ходимлари хавфсизлиги таъминланишига ваъда берган.

Боливиянинг собиқ президенти Моралес эса ҳукуматнинг бу ҳаракатларини қоралади.

“Боливияда давлат тўнтаришини амалга оширган шахслар мамлакатни буйруқлар воситасида, полиция ва ҳарбий кучларга таяниб бошқармоқда. Улар ҳарбийларни жиноий жавобгарликдан озод этувчи фармон чиқаришди”, – деб ёзган Моралес ўз “Twitter” саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Боливияда 20 октябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида Моралес биринчи турдаёқ ғалаба қозонган бўлса-да, унинг асосий рақиби Карлос Меса овоз бериш натижаларини тан олмади. Шундан кейин Боливия Қуролли кучлари мамлакатда барқарорликни таъминлаш мақсадида Моралесни президентликни лавозимини тарк этишга чақирди. Шу тариқа Моралес истеъфо эълон қилди.

Айни пайтда Моралес унга сиёсий бошпана берган Мексикада бўлиб турибди.

Киритилди: 21:16 18.11.2019. Ўқилди: 1162 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!