Боливияда собиқ президент Эво Моралес тарафдорлари ва ҳукумат кучлари ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда.
Мамлакатдаги бир неча асосий йўллар 19 кундан буён Эво Моралес тарафдорлари томонидан бери тўсиб қўйилган.
ОАВ хабарларига кўра, намойишчилар динамитдан, полиция эса кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланмоқда.
Боливия полицияси намойишчилар билан тўқнашувдан сўнг, тўсиб қўйилган йўллардан бирини – Кочабамба департаментини Боливия ғарби билан боғлайдиган участкани тозалашга муваффақ бўлди.