Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Болгарияда бир кунда рекорд даражада коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди

Болгарияда бир кунда рекорд даражада коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди

Болгария санитария идоралари охирги бир кун ичида 188 та коронавирус инфекциясини қайд этишди, бу олдинги кунга нисбатан 14 тага кўпдир.

Болгария Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бирлаштирилган ахборот порталининг хабар беришича, бу мамлакатда пандемия бошлангандан бери кузатилган энг юқори кўрсаткич бўлган.

Расмий маълумотларга кўра, юқтирганларнинг умумий сони 6.102 кишини ташкил этмоқда, улар орасида 465 нафари тиббиёт ходими.

Сўнгги 24 соат ичида коронавирус билан тўртта бемор вафот этган, жами 254 та ўлим қайд этилган.

Коронавирус билан касалланган 483 бемор шифохоналарда даволанмоқда, улардан 32 нафари реанимация бўлимларида. 3037 киши эса бутунлай тузалган.

Киритилди: 21:36 08.07.2020. Ўқилди: 2591 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!