Болгария ўзининг МиГ-29 қирувчи самолётларини Украинага беғараз етказиб бериш ниятида эмас, дея маълум қилди Болгария Мудофаа вазирлиги.
Бундай қарор армиядаги камомадга олиб келади, бу республика конституцияси ҳамда Болгария мудофаа ва қуролли кучлари тўғрисидаги қонунга зиддир, дея тушунтирди вазирлик.
Шу билан бирга, София мавжуд қуролларнинг бир қисмини иттифоқдош давлатларнинг мос келадиган қуроллари билан алмаштириш мақсадида уч томонлама келишувларни амалга ошириш бўйича музокаралар олиб бормоқда, дея таъкидлади Болгария Мудофаа вазирлиги.